Cирдарёлик уй бекаларининг билими “Заковат”да синалди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида уй бекалари ўртасида “Заковат” интеллектуал турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева нафосат соҳибаларини яқинлашиб келаётган 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан қутлаб, барча иштирокчиларга омад тилади.
[gallery-10815]
Беллашув жараёнида уй бекалари ўз зукколиги, топқирлиги ва билимдонлигини синовдан ўтказди. Ўйин қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой бўлди.
Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА