Cирдарё хабарлари – қисқа сатрларда
Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати Комилжон Эрназаровлар иштирок этди.
Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда “Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасига таклифлар ва кун тартибидаги иккинчи – ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари масаласи кенг муҳокама қилинди.
Сессия сўнгида билдирилган таклифлар халқ депутатлари Cирдарё туман кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати Комилжон Эрназаровлар иштирок этди.
Сессияда Сирдарё тумани кенгаши раиси, туман ҳокими Алижон Муҳамадиев сўзга чиқди.
Сирдарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳасининг муҳокамасига бағишлаб сессиялар бўлиб ўтмоқда.

* * *
Давлатимиз раҳбари “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 30 сентябрь куни ўтказган тантанали йиғилишда Президент админстрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси масъулларига Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасини тайёрлаш топшириғини берган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамалактимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамга қўйилди.
Сирдарё вилоятининг барча умумтаълим мактабларида фармон лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Муҳокамада, умумтаълим мактаби директорлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, узоқ йиллар мобайнида таълим соҳасида фаолият юритиб келаётган ўқитувчилар томонидан мазкур фармон лойиҳаси юзасидан фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Жумладан, Янгиер шаҳар ҳокими И.Хўжаев 4-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ушбу муҳокамада иштирок этди ва дарс жараёни билан танишди ҳамда ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбат олиб борди.
* * *
Сайхунобод тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов бошчилигида Паймарт маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда 32 нафар ишсиз, 8 нафар тадбиркор, 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ҳамда тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари иштирок этди.

Ёшлар томонидан кўтарилган 10 дан ортиқ муаммоларни туман ҳокими диққат билан тинглаб, шу жойнинг ўзида кўтирилган масалаларга ечим топилди.
* * *
2020 йил 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сардоба тумани ҳокими А.Хидиров тумандаги Пахтаобод деҳқон бозоридаги нарх-наво билан танишди.
Туманда озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа кундалик эҳтиёж молларининг етарли захираси мавжудлиги, савдо, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик бўйича ҳоким ўз тавсияларини берди.

****
Сирдарё вилоятида ҳам аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, вилоятнинг Ширин ва Оқолтин туманларида аҳоли ўртасида бадантарбия ва “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остидаги юриш спорт тадбирлари ташкил этилган бўлса, Гулистон шаҳри ҳамда Боёвут туманларида ёшлар ўртасида спортнинг футбол, волейбол, енгил атлетика турлари бўйича “Ёшлар спартакиадаси” мусобақалари бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, мазкур спорт тадбирларига аҳолининг барча қатламлари жалб этилмоқда.
Спорт тадбирлари якунида ғолиб, совриндор ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантириб борилмоқда.
