“Chust Textile” – экспортбоп маҳсулотлар манбаи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст туманида фаолият юритаётган “Chust Textile” корхонаси 2006 йил, яъни бундан 20 йил аввал ташкил этилган.
Ҳозирги кунда йирик тўқимачилик ишлаб чиқарувчилардан бирига айланган корхонада 1600 нафардан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда. Бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар Россия, АҚШ, Италия, Жанубий Корея, Қозоғистон каби 15 дан ортиқ давлатга экспорт қилинмоқда.
Корхонада йилига 15 миллион дона футболка ва 1,8 миллион дона кепка ишлаб чиқариш қуввати мавжуд. Маҳсулотлар халқаро сифат стандартлари асосида ишлаб чиқарилиб, асосан экспортга йўналтирилган.
Ишчилар учун муносиб шароит яратиш мақсадида 200 ўринли болалар боғчаси барпо этилган бўлиб, у корхона ходимларининг фарзандларига бепул хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, 420 ўринли замонавий ётоқхона ҳам ишчилар ихтиёрига топширилган.
[gallery-29213]
Корхона мутасаддилари келгусида ишлаб чиқариш қувватини янада кенгайтириб, уни икки баробарга оширишни режалаштирмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА