Чортоқдаги муқаддас қадамжо
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи водийнинг муқаддас қадамжоларидан.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 июль куни Наманган вилоятига ташрифи чоғида мазкур қадамжони қадимий усулда таъмирлаш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш, масканда кутубхона ташкил этиш бўйича берган тавсиялари асосида зиёратгоҳ обод масканга айлантирилган. Бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, зиёратгоҳ таркибидаги масжид, мақбара, музей реставрация қилинди, атроф ободонлаштирилди.
Бугун муборак қадамжони зиёрат қилиш истагида нафақат юртимиз шаҳару қишлоқларидан, балки хорижий давлатлардан ҳам кўплаб сайёҳлар ташриф буюрмоқда.







