“Чор дарвеш” спектакли аёлларга манзур бўлди
Мамлакатимизда аҳолининг театрларга тизимли ташрифини йўлга қўйиш, “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватлашга муҳтож хотин-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг психологик ҳолатини яхшилаш, маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бухоро вилояти мусиқали драма театрида Яссавий ҳикматлари асосида саҳналаштирилган “Чор дарвеш” спектакли намойиши ҳам хотин-қизларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш йўлидаги муҳим тадбирлардан бири бўлди.
Шофиркон тумани ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ИИБ, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида бир гуруҳ хотин-қизлар мазкур спектаклни томоша қилиш учун театрга олиб борилди. Спектаклга 200 га яқин аёллар жалб қилинди.
[gallery-21725]
– Оддий бир қишлоқ аёли сифатида гувоҳи бўляпманки, бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, касбу корли бўлиши, оилавий ҳолатини яхшилаши борасида кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бугун маданий ҳордиқ олиш учун ташкил этилган театр томошаси барчамизга катта таассурот уйғотди. Бундай спектакллар ҳаётнинг қадр-қимматини англаш, ҳалол яшаш, шукроналикка ўргатади, – деди Чандир маҳалласида истиқомат қилувчи Сабоҳат Исомова.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси, Президентимизнинг 2023 йил 31 декабрдаги Республикада маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида”ги йиғилиш баёни 12-бандига асосан ташкил этилаётган бундан тадбирлар мунтазам ўтказилади.
Дилором ҒАФФОРОВА,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Шофиркон туман бўлинмаси раҳбари
ЎзА