Чодакда кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда
Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғи Шайхон маҳалласида учта кўп қаватли уй-жой қурилиши жадал давом этмоқда.
- Иш бошлаганимизга роппа-роса тўрт ой бўлди. Тоғли шароит, машаққат ҳам ўзига яраша. Шунга қарамай, 15 та техника, 120 нафар уста қурувчилар билан иш суръатини сусайтирганимиз йўқ, - дейди қурувчи Рустамали Эргашев.
[gallery-3821]
Ҳар бир уй икки йўлакли бўлиб, 30 та 2 хонали, 10 та 3 хонали, жами 40 хонадон, қурилиш ишлари якунига етгач, ўз эгаларига топширилади. Барпо этилаётган хонадонларнинг умумий майдони 2056 м2ни ташкил этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА