Чирчиқда эшкак эшиш базаси иш бошлади
Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида замонавий эшкак эшиш базаси фойдаланишга топширилди.
Мазкур спорт комплексининг очилиш маросимида иштирок этган мутасаддилар ушбу маскан нафақат университет спортчи талабалари, балки мамлакат терма жамоаси аъзолари ҳамда Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчилари учун ҳам машғулот олиб борадиган мажмуа бўлиб хизмат қилишини таъкидлашди.



Мамлакатимизда эшкак эшиш спортини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш мақсадида бунёд этилган ушбу мажмуада илк мусобақа бошланди.
Бу ерда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА