Чиқинди муаммоси жойида ҳал бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Шығыс” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Н.Абдуллаева “Ишонч телефони” орқали уйлардан чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги бўйича мурожаат этган.
Мазкур мурожаат Нукус шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тезкорлик билан ўрганилди. “Нукус тозалик транс” корхонаси билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ҳудуддаги чиқиндилар тўлиқ олиб кетилди ва тартибга солинди.
Ҳозирги вақтда чиқинди ташиш ишлари махсус жадвал асосида олиб борилмоқда ва ижроси назоратга олинган.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.