Чинакам зиё маскани
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи кутубхонаси йирик маънавий ресурсга эга кўркам зиё масканларидан ҳисобланади. У кўп йиллардан буён турли ёшдаги ва турли касбдаги китобхонларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
“Фарҳод” маданият саройининг 3-қаватида жойлашган кутубхона 2 минг квадрат метр майдонни эгаллаган бўлиб, бу ерга ҳар куни ўртача 300 нафар китобхон ташриф буюради. Кутубхонада ўқиш зали ва обуна, ахборот-библиография, стационардан ташқари хизмат кўрсатиш, маънавият ва маърифат, болалар ҳамда адабиётларни сотиб олиш ва қайта ишлаш бўлимлари мавжуд.
[gallery-10169]
Бугунги кунда кутубхона фондидан турли йўналиш ва мавзулардаги 222 минг нусхадан зиёд китоблар ва 50 дан ортиқ даврий нашрлар жой олган.
Сирож АСЛОНОВ (сурат),ЎзА