Чим устида хоккей бўйича саралаш мусобақаларига старт берилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси»да “Президент олимпиадаси” доирасида чим устида хоккей бўйича республика саралаш мусобақалари бошланди.
Ўғил болалар ўртасида ўтказилаётган баҳсларнинг дастлабки учрашувлари жамоаларнинг юқори тайёргарлиги, ғалабага бўлган интилиши ва муросасиз кураши билан эътиборга сазовор бўлди.
Илк кунги ўйинларда Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси Тошкент шаҳри вакиллари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сирдарё ва Фарғона вилоятлари жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам кескин руҳда кечди. Унда фарғоналик ёш хоккейчилар рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
[gallery-30298]
Шунингдек, бошқа учрашувларда Тошкент вилояти Сурхондарё вилоятини 8:0, Навоий вилояти Самарқанд вилоятини 3:0, Бухоро вилояти Жиззах вилоятини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Хоразм вилояти жамоаси эса Қашқадарё вилояти устидан 20:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.
Саралаш мусобақалари давом этмоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА