Чим устида хоккей: Андижон ва Тошкент вилояти жамоалари Ўзбекистон чемпионатида етакчи
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”нинг чим устида хоккей майдонида эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг 3 ва 4-тур баҳслари муросасизлиги билан алоҳида ажралиб турди.
7 та эркаклар ва 6 та аёллар жамоалари қатнашган мусобақаларда умумий ҳисобда 250 нафарга яқин маҳоратли чим устида хоккей спорт тури усталари ўз маҳоратини намойиш этди.

Терма жамоаларга муносиб номзодларни саралашга қаратилган ўйинлар натижасида эркаклар ўртасида Андижон вилояти жамоаси 1-ўринни эгаллади. Кейинги поғоналар Самарқанд ва Тошкент вилояти вакилларига насиб этди.
Аёллар ўртасидаги мусобақаларда совринли ўринларни Тошкент, Бухоро ва Хоразм вилояти жамоалари қўлга киритди.
Т.Рўзиев,
ЎзА