“Chevrolet Onix” автомобили сотувга чиқдими?
Ижтимоий тармоқларда “Onix” автомобили сотувга чиқди” мазмунидаги шарҳли видео тарқалди. “Ўзавтосаноат” АЖ ушбу хабарнинг асоссиз эканини маълум қилди.
Жумладан, компания ахборот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда сотувда мавжуд бўлган автомобиллар рўйхати билан uzautomotors.com сайти орқали танишиш мумкин. “Chevrolet Onix” автомобилини ягона платформадаги ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушуриш ишлари жорий йилнинг июль-август ойида олиб борилган.
Тарқалган видеода айтилганидек ёнилғи сарфи 8 литрли эмас, аксинча сезиларли даражада тежамкор – 6 литргача бўлади, дейилади компания хабарида.
М.Тошқораева, ЎзА