Чет тили билимдонлари тест топширди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари бўлиб ўтди.
Маълумки, чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ҳар ойда ўтказилади. Имтиҳонларда иштирокчиларнинг билими 2 босқич – ёзма ва гапириш кўникмасини баҳолаш қисми бўйича баҳоланади.
Жараёндан муваффақиятли ўтган талабгорларга B1, B2 ва C1 даражали сертификатлар тақдим этилади.
[gallery-25315]
B2 даражали сертификатга эга талабгорларга олий таълим муассасаларининг бакалавриатига киришда ушбу фандан максимал балл берилади. C1 даражага эга чет тили фани ўқитувчиларига амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан лавозим маошларига 20 фоиз устама ҳақ тўланади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА