Чекка қишлоқда хусусий боғча фаолият бошлади
Қашқадарё вилояти Қарши туманида жойлашган Поштон қишлоғи туманнинг чекка қишлоқларидан бири бўлиб, туман марказидан 25 километр узоқликда жойлашган.
Ушбу қишлоқда 300 нафардан зиёд мактабгача ёшдаги болалар бор ва улар шу кунга қадар мактабгача таълимдан бебаҳра эди. Маҳалла марказидаги давлат боғчаси эса узоқлиги туфайли қатнаш қийинчилик туғдирарди.

Тадбиркор Элмурод Мирзаев ташаббуси билан қишлоқдаги фаолият юритмай келаётган эски тиббиёт пункти биноси ўрнида 50 ўринли “Янги Ўзбекистон эркатойлари” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси қуриб фойдаланишга топширилди.

Мазкур боғчада болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун етарлича қулайликлар яратилган.

Боғчанинг очилишида туман ҳокими Беҳзоджон Юсупов ва туман масъуллари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўлмас Баротов, ЎзА