Чегарачилар янги хонадонларга кўчиб ўтди
Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги арафасида Самарқанд вилоятидаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчиларидан бир гуруҳига янги хонадонлар тантанали топиширилди.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини Мустақиллик байрами билан табриклаб, ушбу хонадонлар улар учун чинакам байрам совғаси бўлганлигини таъкидлади. Халқимиз осойишталиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашда чегарачиларимиз ҳиссаси катталиги, улар давлатимизнинг доимий эътибор эканлигини қайд этди.

Лойиҳа қиймати 4,2 миллиард сўм бўлган, 24 хонадондан иборат мазкур кўп қаватли уй қисқа фурсатларда бунёд этилиб, бу ерда оилалар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратилган.

Вилоят ҳокими ва бошқа масъуллар янги хонадонларнинг илк меҳмонлари бўлиб, уй эгаларига эзгу ниятларини билдирдилар.


Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА