Чегарачилар учун байрам туҳфаси
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида ҳарбий хизматчилар учун барпо этилган икки қаватли уй ҳамда мўъжаз мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Ҳарбий хизматчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида янги уй ва мактабгача таълим ташкилотининг очилишига бағишланган тадбирда мамлакатимизда миллий армиямизнинг жангавор салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари яшаш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
[gallery-3633]
Жумладан, Истиқлол байрами арафасида юртимизнинг энг чекка ҳудудларидан бўлган Қўрғонтепа туманида хизмат бурчини ўтаётган чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун фойдаланишга топширилган 24 хонадондан иборат янги уй ҳамда 25 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳарбийлар, уларнинг оилалари учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.
Янги уйнинг шинам, кенг ва ёруғ хонадонларида яшовчилар учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган. Бундан ташқари, уй олдида болалар майдончаси барпо этилганлиги ҳам яшовчиларга катта қулайликлар яратади.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОВОВ (фото),
ЎзА