Жорий йилнинг 24 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида “Чашма” булоғини Қирғиз Республикаси ҳудудида қолдирган ҳолда ўзбек-қирғиз Давлат чегараси лойиҳа чизиғи ўтишининг тавсифи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.

Томонлар “Чашма” булоғи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси халқарининг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади.  Қирғиз томони Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқда шаклланадиган сув ҳажмининг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаши ҳамда манба сув ресурсларининг ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Шунингдек, томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида икки мамлакат фуқароларининг “Чашма” булоғидан тўлақонли фойдаланишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай чора-тадбирларга йўл қўймасликка келишиб олди.

Томонлар қисқа муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида Битим ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси Давлат чегараси участкаси тўғрисида Шартномани мувофиқлаштириш ва имзолашга келишиб олди.

Музокаралар давомида ўзбек-қирғиз Давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг ҳолати ва иш тартиби бўйича умумий позициялар ҳам муҳокама қилинди. Ўзбек-қирғиз Давлат чегараси орқали фуқароларнинг ўзаро қатновлари ва юк ташишларини сезиларли даражада енгиллаштиришга ёрдам бераётган ўтказиш пунктлари бўйича умумий ёндашувни ишлаб чиқиш юзасидан ўтказилаётган икки томонлама музокараларга юқори баҳо берилди.

Икки мамлакат фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2004 йилдаги Ўзбек-қирғиз Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани имкон қадар тезроқ имзолаш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар “Чашма” булоғи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси халқарининг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз  фойдаланиши,  ўзбек томони булоқда шаклланадиган сув ҳажмининг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларни  ўзбек томони билан  мувофиқлаштириш тўғрисида  келишувларга эришилди.

Учрашув ҳар доимгидек конструктив ва дўстона руҳда ўтди.

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чашма” икки қардош халқнинг умумий бойлиги