«Чарм тўп-2022» Республика финал босқичига старт берилди
Пойтахтимиздаги «Бунёдкор» футбол академиясига қарашли майдонларда анъанавий «Чарм тўп» футбол мусобақасининг Республика босқичига старт берилади.
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ва бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мазкур мусобақанинг Республика босқичида мамлакатимизнинг барча ҳудудидан 14 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришади.
«Чарм тўп-2022» анъанавий футбол мусобақаси юқори савияда ўтиши учун ташкилотчилар томонидан учрашувлар ўтадиган майдонларни керакли спорт анжомлари билан жиҳозлаш, баҳсларга малакали ҳакамларни бириктириш, турнирнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш, шунингдек, ёш иқтидор эгаларини аниқлаб, селекция ишларини йўлга қўйиш борасидаги ишлар аъло даражада ташкиллаштирилди.

Мусобақанинг гуруҳ ўйинлари бугун 10 август куни старт олади ва икки кун давом этади. Гуруҳ босқичида энг кўп очко тўрлаган жамоа 13 август куни ярим финалда ўзаро рақобатлашади. Сўнгра 15 август куни мусобақанинг финал ўйини ва учинчи ўрин учун баҳс ўтказилади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА