“Чарм тўп-2019”: Самарқандда ҳам кучлилар сараланмоқда
Кеча Самарқанд вилоятида ҳам ушбу мусобақанинг 2-босқичи якунланди. Жумладан, 14 август куни “Дўстлик” футбол ўйингоҳида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор, шу кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол турнири мамлакатимиз бўйлаб қизғин давом этмоқда.
Кеча Самарқанд вилоятида ҳам ушбу мусобақанинг 2-босқичи якунланди. Жумладан, 14 август куни “Дўстлик” футбол ўйингоҳида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинлар натижасига кўра 1-ўринни Каттақўрғон шаҳри ёшлари қўлга киритди.
Улар ҳал қилувчи баҳсда Пахтачи тумани ёшларидан устун келишди. Кучли учликни Нарпай тумани жамоаси якунлаб берди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

