Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Муҳокамалар аввалида Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов мамлакатнинг муҳим молиявий ҳужжати – Давлат бюджетининг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга молик эканлигини таъкидлаб, бу борада ҳукумат ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан катта ишлар амалга оширилганлигига эътибор қаратди:

– Президентимиз бизни доимо Давлат бюджетининг тежамкор ва барқарор бўлишини таъминлашга чақиради. Шу сабабли режалаштирилаётган давлат харажатларини мақбуллаштириш юзасидан муҳим ишлар амалга оширилди. Ортиқча молиявий маблағлар ажратилиши ҳолларига чек қўйилди.

Режалаштирилаётган даромадларнинг таркиби, уларнинг миллий ва жаҳон иқтисодиётидаги турли салбий омилларга нисбатан бардошлилиги батафсил ўрганилди. Ҳукумат «халқнинг ҳар бир сўми»ни самарали тарзда сарф этиш вазифасини амалга ошириши, парламент эса бунинг устидан самарали ва таъсирчан назоратни таъминлаши керак.

Қабул қилинаётган ҳужжатнинг режали кўрсаткичлари орқали унча катта бўлмаган инфляция ва бюджет тақчиллигида макроиқтисодий мувозанатни ҳамда иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш таъминланган.

2025 йил учун бюджет харажатлари қарийб 345 трлн. сўмни ташкил этиб, ушбу харажатларнинг 52 фоизи ёки 178 трлн. сўми (жорий йилга нисбатан 23 трлн. сўмга кўп) ижтимоий соҳага йўналтирилади. Шунингдек, Бюджет лойиҳасида Президентнинг камбағалликни қисқартириш, бандликка кўмаклашиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича топшириғини бажариш учун зарур воситалар ҳам назарда тутилган, – деди Спикер.

М.Комилова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бюджетнома: ортиқча молиявий маблағлар ажратиш ҳолларига чек қўйилди