Буюк Британия рекорд ҳароратга тайёрланмоқда
Яқинлашиб келаётган ўта иссиқ ҳарорат ва юқори намлик тўлқини туфайли Буюк Британияда огоҳлантириш эълон қилинди.
Мутахассислар келгуси ҳафта бошида ҳаво 34°C дан ҳам исиши, баъзи ҳудудларда июнь ойидаги рекорд янгиланиши мумкинлиги тахмин қилиняпти.
Метеорология бошқармаси Англия жануби-шарқи ва Жанубий Уэльснинг айрим туманларини қамраб олувчи тўқ сариқ даража эҳтимолини эълон қилди. Об-ҳаво экспертлари юқори намлик оқибатида тунги ҳарорат 20°C дан ошиб, “тропик тун” таъсири юзага келишидан огоҳлантирмоқда.
Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш иссиқ тўлқин қайд этилмоқда. Масалан, Францияда ҳарорат 40°C га чиқиши кутиляпти. Бу икки мамлакат расмийлари фуқаролар, айниқса кексалар ва заиф қатламни эҳтиёт чорасини кўришга чақирган.
С.Раҳимов, ЎзА