Бухоронинг туризм тарғиботи Индонезияда
Кўҳна ва боқий Бухоронинг туризм имконияти юзасидан тарғибот учрашувлари Индонезияда, хусусан, Жакарта шаҳрида ўтказилмоқда.
Мазкур учрашувлар Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси ҳамкорлигида Бухоро вилояти ҳокимлиги ва вилоят туризм бошқармаси вакиллари томонидан ташкил этилди.

Индонезиянинг йирик жамияти “Majlisi Ulamo” вакиллари билан бўлган учрашувда “Roud shou” тадбирини ўтказишда бир қанча таклифлар билдирилган. Хусусан, тадбирни Жакартадаги экспомарказда ёки “Sahid Hotel” меҳмонхонасида ўтказиш, Жакартада 178 та филиалига эга 200 мингдан ортиқ талабаси бўлган “Muhammadiya” университетида ташкил этиш каби масалалар илгари сурилган. Шунингдек, “Majlisi Ulamo”лари томонидан Индонезияда Бухоро ресторанларини очиш мақсад қилинганлиги таъкидланган. Қолаверса, Индонезияда ташкил этиладиган “Roud shou” тадбирида бухоролик дин уламолари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Мир Араб олий ва ўрта таълим мадрасалари ҳамда Бухоро давлат университети вакилларини кенг жалб қилган ҳолда Бухоронинг зиёрат туризми салоҳиятини тақдимот қилиш муҳимлиги таъкидланган.

Навбатдаги учрашув “HIMPUH” туризм ташкилоти раҳбари Прана билан ўтказилган. Унда “Roud shou” тадбирини июль-август ойларида ўтказиш ва шу даврда йирик тадбирлар ва турли ярмаркалар бўлиб ўтиши режалаштирилганлиги айтилган.
Шунингдек, Индонезиянинг йирик туристик ташкилотларини, “Asia Tour” ва “Pimpinan Pusat Muhammadiyah” томонидан “Umra+” дастурини амалга ошириш ва кейинчалик янада ривожлантириш мақсадида белгиланган тартиб асосида индонезиялик талабаларни Бухоро давлат университетига БДУ ва Гунадарма университетлари ўртасида тузилган қўшма дастур асосида ўзбек тилига ўқитиш орқали индонез халқи учун ҳамроҳ таржимонларни етиштириш таклифлари билдирилган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири