Бухоролик ўқувчилар ғолиблар сафида
Бухоролик ўқувчилар Халқаро математика олимпиадаси методологияси асосида ташкил қилинган олимпиадада 1 та бронза ва 1 та фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Бу ҳақида Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Хитойнинг Beijing шаҳрида 1-Халқаро математика ёзги интеллектуал оромгоҳида 25 мамлакат терма жамоаларидан 156 нафар иқтидорли ўқувчилар ўртасида Халқаро математика олимпиадаси методологияси асосида ташкил қилинган олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 бронза ва 2 фахрий ёрлиқ (honorable mention) билан тақдирланди.


Қувонарлиси, улар сафида 2 нафар бухоролик ўқувчилар ҳам бор. Қоракўл ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Анварбек Раҳматов бронза медалини қўлга киритган бўлса, Пешку туманидаги 18-умумтаълим мактаби ўқувчиси Анварбек Саъдуллаев мақтов ёрлиғи билан тақдирланди.
Эндиликда бу икки нафар вакилимиз Ўзбекистон терма жамоаси сафида жорий йил 6 - 13 июль кунлари Японияда ўтказиладиган 64-Халқаро математика олимпиадасида (IMO) иштирок этади.
Зариф Комилов, ЎзА