Бухорода янги корхона қурилмоқда
Бухорода амалга оширилаётган 37,5 миллиард сўмлик янги лойиҳа натижасида 110 та янги иш ўрни яратилади.
Бухоро вилоятининг Бухоро тумани “Работиқалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида “Textile Place” масъулияти чекланган жамияти қурилмоқда. Мазкур корхона асосан ёғ-мой ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Лойиҳани ишга тушириш муддати 2021 йилга мўлжалланган.

Ҳозирда 3,3 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи молиялаштирилган. Зарур технология ва асбоб-ускуналар чет элдан олиб келинган. Айни пайтда корхонада уларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа ишга тушиши билан 110 та янги иш ўрни яратилади.
Зариф КОМИЛОВ, ЎзА