Бухорода янги кинотеатр очилди
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, Бухоро шаҳрида "Когон қурувчи монтаж" МЧЖ томонидан қурилган янги ва замонавий "Diyor cinemax" кинотеатри очилди.
Очилиш маросимида Бухоро шаҳар ҳокими Ўткир Жумаев ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Мирали Ҳамроев иштирок этди.
Мазкур замонавий кинотеатр 28 декабрь – Халқаро кино куни муносабати билан бухоролик киноижодкорлар ва томошабинлар учун муносиб туҳфа бўлди.
ЎзА