Бухорода уч авлод учрашуви
Бухорода Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси бошлиғининг маслаҳатчиси генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов, вазирлик Фахрийлар Кенгаши аъзолари ва академиянинг профессор-ўқитувчилари иштирокида «Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари» шиори остида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди.
Учрашувда тизимда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.
Меҳмонлар вилоят ИИВ Бухоро Академик лицейи қошида фаолиятини бошлаган «Жасорат тарихий музейи»да бўлди. Мазкур музей Бухоро вилояти ички ишлар органларининг шонли тарихи ҳақида сўзлайди.
[gallery-4771]
«Уч авлод учрашуви» қатнашчилари Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда 3-сон Ички ишлар бўлимида бўлиб, у ерда ходимлар ва фуқаролар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА