Бухорода стол тенниси ривожланади
Бухоро вилояти солиқ бошқармаси ташаббуси билан вилоятда стол теннисини ривожлантиришга, ёшларни ушбу спорт турига жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ва вилоятдаги 4-сектор ҳамкорлигида вилоят солиқ бошқармасидаги мавжуд спорт зали жаҳон андозасига мос равишда қайта таъмирланиб спортчи ёшлар ихтиёрига топширилди. Спорт залининг очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси стол тенниси федерацияси раиси ўринбосари, вилоят солиқ бошқармаси раҳбарияти, спорт фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик қатнашди.
[gallery-14156]
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар мазкур муҳташам спорт зали Бухоро вилоятида спортни, жумладан, стол теннисини янада ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Стол тенниси бўйича фахрли ўринларни эгаллаб келаётган спортчи ёшлар ҳамда мураббийларга федерациянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот учун, айни пайтда Бухоро вилоятида стол тенниси спорт тури билан шуғулланиш учун 79 та бўлим ташкил этилган. Шундан 75 та бўлим спорт мактабларида, 3 таси ихтисослаштирилган спорт мактабларида, 1 таси олимпия ва паралимпия спорт мактабида жойлашган.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА