Бухорода ўқитувчи ва мураббийлар шарафланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухорода 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирга таълим соҳаси фидойилари таклиф этилди.
[gallery-19549]
Ёшлар таълим-тарбияси йўлидаги фаоллиги учун бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари, тегишли вазирликларнинг кўкрак нишонлари топширилди.
Байрамона дастурхон атрофида жам бўлган соҳа вакиллари ҳамда нуроний устозлар дийдори тадбирга янада файз қўшди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА