Бухоро туманида янги мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро тумани Талалиён маҳалласи Сувчиқар қишлоғида 90 ўринга мўлжалланган 49-давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Анвар Очилов, маҳалла нуронийлари ва фаоллари, ота-оналар, педагоглар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда, хусусан, таълим ва тарбия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида ҳудудларда замонавий ва қулай шароитларга эга мактабгача таълим ташкилотлари сони ортиб бораётгани таъкидланди.
[gallery-31234]
ОПЕК дастури доирасида барпо этилган мазкур муассаса қурилишига 3,6 миллиард сўм маблағ сарфланди. Қурилиш ишлари “Fast Quality Building” МЧЖ томонидан амалга оширилди.
Янги мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг таълим-тарбия олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган.
Муассаса замонавий жиҳозлар, ўқув-методик қўлланмалар, ўйин ва дам олиш воситалари билан таъминланган.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА