Бухоро шаҳри ҳокими овоз берди
Бухоро вилояти Бухоро шаҳар 23-ИДУМ биносида 21-сайлов участкаси жойлашган. Ушбу участка Марказий сайлов комиссияси тавсиялари ва низом асосида зарур ва керакли воситалар билан жиҳозланган. Овоз беришда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш учун имкониятлар етарли. Фуқаролар овоз беришда ҳар жиҳатдан фаол иштирок этмоқда.
Сайлов участкасида илк овозни Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров берди.
– Участкамизда 1 минг 605 нафар сайловчи рўйхатга олинган, – дейди 21-сайлов участкаси раиси Сухроб Хайруллаев. – Уларнинг 20 нафари муддатидан олдин овоз берди.
– Шукурки, мана шундай ўз фуқаролик ҳуқуқларимиздан фойдалана олиш имкониятимиз бор, тинч юртда яшаш бахтига муяссармиз, – дейди фуқаро Мастура Нарзиева. – Мен сайловда ўз фуқаролик бурчимни адо этганимдан мамнунман.
Бухоро шаҳрида жами 84 сайлов участкаси мавжуд. 149 минг 176 нафар сайловчи рўйхатга олинган 3 минг 308 нафари муддатидан олдин овоз берган.
Зариф Комилов, ЎзА