Бурса ва Истанбулдаги портлашлар теракт экани айтилмоқда
Туркия aдлия вазири Бекир Боздағ Бурса ва Истанбулдаги портлашларни теракт, деб баҳолади.
Чоршанба куни маҳаллий ҳукумат Бурсада қамоқхона автобусида портлаш содир этилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Ушбу қўпорувчилик бир кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бурса губернаторининг баёнот беришича, автобусга қўлбола портловчи қурилмасида ҳужум уюштирилган. Пайшанба куни эрталаб Истанбулда Газиосманпаша туманидаги Ёшлар жамғармаси жойлашган бино яқинида ҳам портлаш амалга оширилди. Бу ерда ҳам қўлбола портловчи қурилма парчалари топилган.
"Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларимиз қидирувни давом эттирмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, улар муҳим натижаларни қўлга киритган. Иккала портлашда ҳам бир хил усулдан фойдаланилган. Бу қўпорувчилик содир этилганини билдиради", - дея келтиради вазирнинг сўзларини A Haber телеканали.