Бунёдкорлик учун сармоя
Ҳудудларда қурилиш ишлари давом этаётган 20 та кўп қаватли уй-жойлар бўйича ажратилган кредитлар қолдиғи 186,9 миллиард сўмни ташкил этмоқда.
Акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишларини молиялаштириб келмоқда.
Бугунги кунга қадар банк томонидан кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишларини молиялаштириш учун пудратчиларга 440,7 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Эътиборлиси,мазкур маблағлар эвазига 61 та кўп қаватли уйлар қурилди ва айрим объектларда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Ҳудудларда қурилиш ишлари давом этаётган 20 та кўп қаватли уй-жойлар бўйича ажратилган кредитлар қолдиғи 186,9 миллиард сўмни ташкил этмоқда.
Энг муҳими, янгитурар-жойларнингбарпо этилишиаҳолининг, хусусан, ёш оилаларнинг уй-жойларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Айни пайтга келиб “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан 1 708 та фуқарога жами 272,1 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратиб берилди. Шунингдек, 880 та ёш оилага 89,1 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари берилди. Қурилиб битказилган кўп қаватли уй-жойлар бўйича жорий йил якунига қадар 432 та хонадон учун 147,2 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратиш кутилмоқда.
Давлат раҳбари томонидан 2020 йил 1 майда имзоланган яна бир муҳим ҳужжат – “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шаҳар ва қишлоқ жойларида янги тартиб доирасида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этаётган хусусий пудрат ташкилотларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаб берилмоқда.
Кўрилаётган чоралардан асосий мақсад юртдошларимизнинг ўз уй-жойига эга бўлишдек эзгу орзу-мақсадларини қўллаб-қувватлаш, юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда мижозларни сифатли банк хизматлари билан таъминлашдан иборат.
Банк ахборот хизмати