Бухороликларга партиядошлар кўмаги
Таъкидлаш жоиз, ушбу эзгу ишлар эпидемиологик вазиятда, синовли кунларда инсон ва унинг қадри нечоғли муқаддаслигини яна бир бор теран англаб етишга чорлайди.
Қоракўл ва Олот туманларида табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари ҳамжиҳатликда олиб борилаётган айни кунларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров бошчилигида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси, партия аъзолари ҳамда фаоллари ҳам ушбу хайрли ишда елкадош бўлмоқда.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ва ҳудудий партия ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар ҳамда 36 нафар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзолари талофатдан азият чеккан инсонларга кўмак бериш, уларни оғир кунда қўллаб-қувватлаш мақсадида ёрдам беришга қарор қилди.
Ўз сайлов округида бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Назир Собиров ҳамда ЎзМТДП вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Маҳсуд Муҳаммедов ва бир гуруҳ партия фаоллари хайрия ёрдами тариқасида йиғилган жами 70 миллион сўмлик маблағ асосида 20 га яқин хонадонлар учун қурилиш материалларидан иборат минг дона шифер, 10 куб ёғоч маҳсулотларини манзилига етказишди.
Ушбу хом-ашёлар табиий офатдан талофат кўрган, эҳтиёжманд, кам таъминланган оила вакиллари истиқомат қилаётган хонадонлар таъмирига сарф этилиб, қурилиш, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу эзгу ишлар эпидемиологик вазиятда, синовли кунларда инсон ва унинг қадри нечоғли муқаддаслигини яна бир бор теран англаб етишга чорлайди.
Муслима Рўзиева,
ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби