Бухоро вилоятида ички туризм ривожланмоқда
Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ташкилотчилигида вилоятдаги туристик компаниялар томонидан ички туризмни ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот учрашувлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ташкилотчилигида вилоятдаги туристик компаниялар томонидан ички туризмни ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот учрашувлари олиб борилмоқда.
Натижада вилоят аҳолисини нафақат Бухоро бўйлаб балки Республиканинг бошқа вилоятларидаги сўлим гўшалари ва тарихий объектлари бўйлаб ҳам бир қатор саёҳатлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари бир неча йиллардан буён вилоятнинг туризм соҳасида самарали фаолият юритиб келаётган “Anor Travel” туристик компанияси томонидан Қоровулбозор, Олот, Шофиркон ва Ғиждувон туманларидаги таълим соҳасида фаолият олиб бораётган 200 нафардан ортиқ меҳнат жамоаларини Тошкент шаҳри бўйлаб 2 кунлик тизимли саёҳатларини ташкил этди.
Бундан ташқари, мазкур туристик компания “Узтелеком” Бухоро филиалининг 50 нафар ишчи – ходимларини Хоразм вилоятининг Хива шаҳри бўйлаб 2 кунлик саёҳатларини ташкил этди.
Шунингдек, “Бахтиёр Бекзод Сервис” МЧЖ томонидан жорий йилнинг 17 октябрь куни Ғиждувон туманидаги 50 нафардан ортиқ меҳнат жамоаларини Етти Пир зиёратгоҳлари бўйлаб саёҳатлари ташкил этилди.
Шу ўринда айтиш жоизки, вилоятда самарали фаолият юритиб келаётган бир қатор туристик компаниялар томонидан Республика ҳудудлари бўйлаб қилинаётган тарғибот учрашувлари ҳар жиҳатдан натижа бермоқда. Тарғибот тадбирлари вилоятлардан ҳам Бухорога ташриф буюрувчилар сони ортишига хизмат қилмоқда.
Жумладан, 2020 йилнинг октябрь ойида “Ўзбектелеком” АК Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиали ходимларининг Бухоро бўйлаб 2 кунлик тизимли ва мароқли саёҳатлари ташкил этилди.
Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати