Бугундан "сайёралар паради”ни кузатиш мумкин
Астрономларнинг хабар беришича, 2026 йил 12 июнь куни учта сайёра — Меркурий, Венера ва Марснинг “кичик парадини” кўриш мумкин.
Астрономларнинг хабар беришича, 2026 йил 12 июнь куни учта сайёра — Меркурий, Венера ва Юпитернинг “кичик парадини” кўриш мумкин. Қуёш ботганидан сўнг улар эклиптика чизиғи бўйлаб бир-бирига яқин масофада саф тортади ва бу ҳодисани бир неча соат давомида оддий кўз билан кузатиш мумкин бўлади.
Бу ноёб астрономик ҳодисада мазкур уччала сайёра осмонда битта чизиқ бўйлаб жойлашади. Уларнинг паради 12-июнгидан 17-июнгача давом этади. Сайёралар парадини қуёш ботишидан сўнг, оқшом вақтида очиқ осмонда аниқроқ кузатиш мумкин. Энг ёрқин парад оқшоми 17 июнь кунига тўғри келади
Бу астрономик ҳодиса Ер учун ҳеч қандай хавф туғдирмайдиган гўзал манзарадир. Сайёралар паради фақат бир кун бўлмайди — уларни бошқа кунларда ҳам кузатиш мумкин.
Маълумот учун сайёралар паради – бу сайёралар қуёшнинг бир томонида тизилиб, осмоннинг кичик қисмида бир қаторда жойлашганида содир бўладиган астрономик ҳодиса ҳисобланади.
Сайёраларнинг навбатдаги парадлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:
2026 йил 12 август — сайёраларнинг катта тонгги паради. Уни тонг отганда кўриш мумкин. Қуёш тизимидаги олтита сайёра — Юпитер, Меркурий, Марс, Уран, Сатурн ва Нептун бир-бирига яқин жойлашади. Бу, айниқса, ҳаво очиқ бўлганда, тўлақонли парад таассуротини уйғотади.
2026 йил 14 ноябрь — сайёраларнинг кичик тонгги паради. Кузатув учун энг қулай вақт — тонг отишидан олдин. Тўртта сайёра — Меркурий, Венера, Марс ва Юпитер бир чизиққа тизилади. Бу ҳодиса кузатувчилар учун яна бир эътиборга молик воқеа бўлади.