Бугун хорижий тилларни мукаммал биладиган ёшларимиз сони 650 мингдан ошди
Президент ёшлар билан учрашув ўтказмоқда.
— Уларга буюк тарихимиз, бой маданий меросимиз тўғрисида хорижий тилларда контент тайёрлашни ўргатсак, юртимиз туризм салоҳиятини тарғиб қилишга катта ҳисса қўшиб, юқори даромадга ҳам эга бўлади, – деди Президентимиз.
Шу мақсадда “рақамли контент” платформаси ишга туширилиб, ҳар йили 20 миллиард сўмдан ажратиб борилади.
Ҳозирда 150 мингдан зиёд ёшлар хорижда таълим оляпти, илм-фан билан шуғулланяпти. Юртимиз туризм ва экспорт салоҳиятини оширишда бу ёшларнинг имкониятидан фойдаланиб, уларни ўзига ҳам даромад келтирадиган тизим яратилади.
Талабалар ўзи ўқиётган давлатдаги бозор, маҳсулот ва хизматларга талабни таҳлил қилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етказади, юртимиз салоҳиятини намойиш этадиган стендларни жойлаштириб, туристик маршрут ва маҳаллий маҳсулотларни тақдимот қилиб боради. Бунинг учун уларга грантлар ажратилади.
ЎзА