Бугун уч дзюдочимиз Тел-Авивда татамига чиқади
Исроилнинг Тел-Авив шаҳрида дзюдо бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи соврин жамғармаси 154 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа бошланди.
«Шломо Арена»да ўтувчи турнирда дунёнинг 34 давлатдан жами 298 нафар дзюдочи медаллар ҳамда рейтинг очколари учун ўзаро рақобатлашади. Мазкур мусобақанинг бугунги дастурида аёллар -48, -52, -57 кг., эркаклар эса -60 ва -66 кг. вазн тоифаларида беллашади.
Унда юртимиз шарафини уч нафар дзюдочи – Диёра Келдиёрова , Мирзоҳид Муҳаммаджонов ва Бобур Ваджиев ҳимоя қилади.
Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:
-52 кг.: Диёра Келдиёрова - Салтанат Султанбекова (Қозоғистон)
-60 кг.: Мирзоҳид Муҳаммаджонов - Иракли Купатадзе (Грузия)
-66 кг.: Бобур Ваджиев - Ярин Менагед (Исроил)
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА