Бугун туғилган кун – Шуҳрат Аббосов (хотира)
Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр Шуҳрат Аббосов 1931 йил 16 январда Қўқонда зиёли оиласида туғилган.
Шуҳрат Аббосов дастлаб Тошкент тиббиёт касб-ҳунар коллежини, 1954 йил эса Тошкент давлат санъат институтини тугатди. Меҳнат фаолияти давомида санъат, илм, амалиёт ва педагогликни бирдек олиб боришга ҳаракат қилди. Институтда кафедра мудири, профессор, шунингдек, турли жойларда масъул вазифаларда ишлади. Хусусан, 1954-1956 йиллар Маннон Уйғур номидаги мусиқали драма театрида режиссёр, 1958-1991 йиллар қадар “Oʻzbekfilm” киностудиясида режиссёр бўлиб ишлаган. Маълум муддат ушбу даргоҳга раҳбарлик ҳам қилган.
“Маҳаллада дув-дув гап” кинокомедияси унинг кино оламидаги илк ютуқларидан бири саналади. У яратган филмлар ҳамиша севиб томоша қилинади. “Сен етим эмассан”, “Тошкент – нон шаҳри”, “Қалбингда қуёш”, “Катта урушдаги кичик одам”, “Абу Райҳон Беруний” каби яна кўплаб турли мавзулардаги фильмлари томошабинларнинг юракларидан чуқур жой олган.
Шуҳрат Аббосов “Шуҳрат” медали, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган. Таниқли режиссёр ўтган 2018 йил оламдан ўтган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!
ЎзА