Бугун туғилган кун – Шавкат Абдураззоқов
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов 1976 йил 20 августда Наманган шаҳрида туғилган.
Шавкат Абдураззоқов 1998 йил Наманган саноат-технология институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-қурилиш институти), 2006 йил Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида маҳаллий ва республика давлат бошқаруви идораларида масъул вазифаларда иш олиб борган. Хусусан, 2015-2017 йилларда Наманган тумани ҳокими, 2017-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими, 2020 йил март-сентябрь ойлари давомида Республика Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритган.
2020 йил 25 сентябрдан Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб келган Шавкат Абдураззоқов 2021 йил 19 февраль куни вилоят ҳокими лавозимига тайинланди.
Шавкат Абдураззоқов «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланган.
***
P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!
ЎзА.