Бугун туғилган кун – Ойдин Ҳожиева
Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 1942 йил 22 апрелда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган.
У Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факултетини тугатган. “Шарқ юлдузи”, “Саодат”, “Гулхан” журналлари ҳамда “Гулчеҳралар” газетасида фаолият олиб борган.
“Шабнам” деб номланган илк китоби 1970 йилда чоп этилгандан сўнг “Манзиллар”, “Мен севган қўшиқ”, “Заркокил қиз ва қуёш”, “Орзу гули”, “Тароват”, “Наво”, “Бувисининг ўз қизи”, “Достонлар”, “Хушхабар”, “Мушфиқ онажон”, “Чашмаларни излайман”, “Кўзимнинг оқу қораси”, “Тамал тоши”, “Ишонч юлдузи”, “Паноҳим”, “Назокат”, “Шом шуълалари”, “Тонг туҳфалари” каби ўттизга яқин шеърий, публицистик мақолалар тўпламлари эълон қилинди.
“Истиқлолга қасида”, “Элим”, “Бухоро таронаси”, “Озод сўз ёлқинлари”, “Буюк карвон”, “Таваллуд таронаси”, “Зиёрат” каби достон, қасидаларида истиқлолга садоқат ғоялари тараннум этилади.
Ойдин Ҳожиева фидокорона меҳнатлари, бадиий адабиётимиз равнақи йўлидаги самарали хизматлари учун “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!