Бугун туғилган кун – Хайрулло Бозоров
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 1976 йил 16 январь куни Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган.
1997 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. Меҳнат фаолиятини вилоят Давлат солиқ бошқармасида бошлаб, солиқ соҳасида тур масъул лавозимларда фаолият юритган.
Сўнг Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, шунингдек, Учқўрғон, Чуст, Мингбулоқ туманларида ҳоким сифатида ишлаган.
2015–2020 йилларда Наманган вилояти ҳокими лавозимида, 2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Фарғона вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келмоқда.
Хайрулло Бозоров мамлакат олдидаги хизматлари учун “Дўстлик” ордени ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони билан тақдирланган.
***
Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru