Бугун туғилган кун – Фахриддин Заиров
Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заиров 1963 йил 26 майда Пайариқ туманида туғилган.
Фахриддин Заиров 1985 йил Тошкент автомобил транспорти ва йўллари институтини тамомлаган.
Фахриддин Заиров меҳнат фаолияти давомида қатор масъул вазифаларда ишлаган. Хусусан, “Самарқандтранс” автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси бош директори, Самарқанд шаҳридаги собиқ Боғишамол тумани ҳокими, Самарқанд вилояти товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.
У 2017 йилнинг июнь ойидан буён Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган, қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!