Бугун туғилган кун – Дилфуза Ўралова
Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Дилфуза Ўралова 1968 йил 8 февраль куни Мирзаобод туманида туғилган.
Дилфуза Ўралова 1990 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаб, кейинчалик мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва директори бўлиб ишлаган.
2010-2015 йилларда Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида, Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида фаолият юритган.
Дилфуза Ўралова 2020 йилнинг февраль ойидан ҳозирги вақтга қадар Боёвут тумани ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!