Бугун туғилган кун – Ботир Зокиров (хотира)
Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрелда таваллуд топган. Унинг ижросидаги қўшиқлар халқнинг қалбидан чуқур жой олган, қачон янграмасин кишига ўзгача хуш кайфият бағишлайди.
Ботир Зокиров 1956 йил “Ёшлик” ёшлар ансамблини ташкил этиб, катта шуҳрат қозонган эди. У куйлаган опера ариялари, ўзбек халқ қўшиқлари, хориж шлягерлари ўз даврида дунё бўйлаб тарқалди. Хонанданинг репертуаридан миллий қўшиқлар билан бир қаторда итальян, француз, испан, рус, юнон тилидаги қўшиқлар ҳам жой олган.
Ўзбек эстрада санъатининг ривожи Ботир Зокиров ижоди билан боғлиқлигини таъкидлаш ўринли. Шунингдек, Б.Зокиров тасвирий санъат, режиссура санъатларида ҳам иқтидорли бўлган.
Хонанда 1985 йил 23 январда оламдан ўтган. Ботир Зокиров мустақиллик йилларида “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!
ЎзА