Бугун туғилган кун — Баҳодир Жовлиев
8 июль
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг Матбуот котиби, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Тил ва адабиёт таълими» – «Преподавание языка и литературы» – “Language and literature teaching” илмий-методик журнали бош муҳаррири Баҳодир Жовлиев 1978 йил 8 июлда Қашқадарё вилояти Нишон туманида туғилган.
Б.Жовлиев 1997-2000 йиллар Ўзбекистон Миллий университетида (бакалавр), 2012-2014 йиллар Олий журналистика курсида (магистр), шунингдек, 2008 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Бошқарув маҳорати йўналишини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1998-2000 йилларда Нишон туманидаги 1-умумтаълим мактабида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, «Нишон тонгги» газетаси мухбири сифатида бошлаган. 2001 йилдан 2012 йилгача бўлган даврда «Маърифат» — «Учител Узбекистана» газеталари таҳририятида мухбир, бўлим муҳаррир, масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир вазифасини бажарувчи лавозимларида самарали фаолият юритган.
Ҳозирги кунда меҳнат фаолияти билан биргаликда мустақил тадқиқотчи сифатида «Бадиий асарда мифопоэтик талқин ва бадиий образ» мавзусида филология фанлари бўйича илмий-тадқиқот олиб бормоқда.
«Журналист нигоҳи: таълим ислоҳотларида» публицистик асари муаллифи, 300 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп, публицистик, адабий мақолалар муаллифи, «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони, «Ўзбекистон мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони соҳиби.
* * *
PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!