Бугун Фарғонада Ўзбекистон – Россия ҳудудлари кенгашининг III йиғилиши бошланади
5-6 октябрь кунлари Фарғона вилоятида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудлари кенгашининг III йиғилишида иштирок этиш учун Россиядан ташриф буюраётган делегациялар аъзолари Фарғона халқаро аэропортида кутиб олинмоқда.
Ўзбекистон – Россия ҳудудлари кенгашининг III йиғилиши янги инвестиция ва саноат кооперацияси лойиҳаларини шакллантириб, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутиляпти.



Нуфузли халқаро тадбирнинг асосий анжуманлари бугун ва эртага “Фарғона Expo” халқаро кўргазмалар мажмуаси ҳамда IT Parkда ўтказилади.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири