Бугун туғилган кун
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, бокс мусобақаларида ёшларимизнинг улкан ғалабаларни қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган спортчи Раҳматжон Рўзиохунов 1968 йил 15 апрелда Андижон вилоятида туғилган.
15 апрель
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, бокс мусобақаларида ёшларимизнинг улкан ғалабаларни қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган спортчи Раҳматжон Рўзиохунов 1968 йил 15 апрелда Андижон вилоятида туғилган.
У ёшлигидан спортнинг бокс тури билан шуғулланди ва спорт устаси даражасигача кўтарилди. Кейинчалик муай-тай спорт турида фаолият олиб борди, мазкур йўналишда мураббий сифатида 6 нафар жаҳон чемпионларини тарбиялади.
2014 йилдан буён бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасида катта мураббий сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Рио-2016 олимпиадаси юртимиз боксчиларига бир олам шуҳрат келтирди. Ана шу ғалабали онларни минг бир ҳаяжон билан кузатган юртдошларимиз Раҳматжон Рўзиохуновнинг ўта куюнчак мураббий эканлигини яхши эслайди.
* * *
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37.
Сайтимизни кузатиб боринг!