Броконерликка қарши кураш
Жиззах вилояти прокуратурасида Айдар-Арнасой кўллар тизимида юзага келган муаммолар ва броконерларга қарши курашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Дилмурод Собиржанов бошчилигида ўтказилган ушбу йиғилишда Президентимизнинг 2022 йил 22 февралдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ва кўлдаги мавжуд муаммолар ҳамда броконерларга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги мавжуд муаммолар, ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилишларни амалга ошириш ҳолатлари ва броконерларга қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилиб, ҳудудда юзага келаётган муаммолар, ўзбошимчалик, броконерликка қарши жиддий курашиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, ушбу ишчи гуруҳи томонидан тезкор тадбирлар ўтказиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Юзага келган муаммоларни бартараф этиш, айбдор шахсларни ва броконерларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш масаласига ҳам алоҳида урғу берилди.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА