Бразилия президентида коронавирус тести мусбат чиқди
Бразилия президенти Жаир Болсонару маҳаллий телеканалга берган интервьюсида ўзининг саломатлиги ҳақида маълумот берди, коронавирус тести мусбат чиқибди.
Бразилия президенти Жаир Болсонару маҳаллий телеканалга берган интервьюсида ўзининг саломатлиги ҳақида маълумот берди, коронавирус тести мусбат чиқибди.
Аввалроқ Болсонару кўпайиб бораётган аломатлар, жумладан юқори ҳарорат туфайли тўртинчи бор тест топширганини маълум қилган эди.
Би-би-Сининг маълум қилишича, Болсонару бир неча бор вирус борасида жамоатчилик ҳаддан зиёд қўрқитилаётганини айтган, касалликни «оддий шамоллаш» дея таъкидлаган ва жиддий оқибатларга олиб келмаслигини таъкидлаган эди.
У шунингдек, минтақа губернаторларига мурожаат қилиб иқтисодиётга зарар келтирувчи чекловларни юмшатишга чақирган эди.
Президент телеинтервюсида тана ҳарорати кўтарилганини, кейинроқ пасайганини, ҳамда ҳозирда ўзини жуда ҳам яхши ҳис қилаётганини айтган.