Бозорларда сайёр давлат хизматлари
Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан "Ўзимиз келдик" лойиҳаси доирасида Наманган вилоятининг барча марказий бозорларида давлат хизматлари, жумладан, ФҲДЁ соҳасига оид хизматлар сайёр тартибда кўрсатилмоқда.
Хусусан, Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази ходимлари Наманган шаҳар марказидаги "Сардоба савдо мажмуаси"га келаётган аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, давлат хизматларини кўрсатиш, соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқда.
– Давлат хизматлари марказига боришга ҳа, деганда вақт топилмайди, - дейди "Сардоба савдо мажмуаси" директорининг ўринбосари Ёқуб Мадалиев. – Шундай паллада сайёр хизмат тадбирлари амалга оширилаётгани айни муддао бўлмоқда. Наманган шаҳар давлат хизматлари марказининг ушбу ташаббусини амалга оширишда ўзим бош-қош бўлдим. Ушбу сайёр қабул ҳақида икки кун бозор радиосида эълон қилдик. Ўзим биринчи бўлиб, хизматдан фойдаландим. Бундай ташаббуслар айниқса, сайлов олдидан фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш жуда муҳим аҳамият касб этади.
[gallery-4244]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА